ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Банан меваси айрим касалликлардан азият чекаётган кишилар соғлиғи учун зарарли бўлиши мумкин, деб ёзади “Известия”.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, буйрак, ошқозон-ичак йўли, жигар ва ўт пуфаги хасталикларидан азият чекувчи беморлар банан мевасини истеъмол қилишдан ўзларини тийишлари лозим, чунки банан организмда узоқ ҳазм қилинади. Шунингдек, у организмни сувсизлантиради ва суюқлик оқишини секинлаштиради.
Бундан ташқари, қанд касаллига дучор бўлган кишилар ўз рационидан бананни чиқариб ташлашлари лозим. Чунки банан меваси қондаги глюкозанинг кескин ошишига сабаб бўлиши ва катта хавф туғдириши мумкин.
Юрак-қон томир хасталиги муаммоларига дуч келганлар ҳам банан истеъмол қилмасликлари тавсия этилади. Маълумки, банан инфаркт ва инсультни бошидан кечирган беморларнинг қайта тикланиш жараёнини секинлаштиради.
Қалампирни хуш кўрувчилар узоқ умр кўришади(ми)?
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар кунига икки ва ундан кўп чашка қаҳва ёки чой ичиш ўпка саратони касаллиги хавфи ошириши мумкинлигини аниқлашган эди.