Икки баравар фойда: Трамп туфайли олтин ва нефть рекорд даражада қимматлади

Америкаликлар томонидан Эрон генерали Кассам Сулаймонийнинг ўлдирилиши ортидан нефтьнинг Брент нави бир баррел учун 71,5 долларгача кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13-январ – Sputnik, Наталья Дембинская. Яқин Шарқдаги вазият зиддийлашуви туфайли олтин ва нефт нархлари кескин кўтарилди. Минтақадаги кескинликнинг ошиши нархларни янги марраларга олиб чиқиши мумкин. Буларнинг барчаси Россияга қўл келади: олтин-валюта захирасидаги улуши рекорд даражада, нефтьдан келаётган қўшимча даромадлар мунтазам равишда бюджетни тўлдириб турибди.

Бозордаги ваҳима

Америкаликлар томонидан Эрон генерали Кассам Сулаймонийнинг ўлдирилиши ортидан нефтьнинг Брент нави бир баррел учун 71,5 долларгача кўтарилди. Нарҳлар бу даражагача кутарилишига оҳирги марта 2019 йил сентябрида, дронлар Saudi Aramco нефть компаниясининг ишлаб чиқариш объектларига ҳужум қилганида эришилган эди.

Эрон олий етакчиси генерал Сулаймоний ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди

Теҳрон Пентагонни террорчи ташкилот деб тан олди, 2015 йилдаги ядровий келишувдан ниҳоят чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди, қасос олишни ваъда берди ва америкаликларнинг Яқин Шарқ минтақасини тарк этишини талаб қилди. Трамп эса Эроннинг нефт ва маданий объектларига зарба бериш билан таҳдид қилди.

8-январга ўтар кечаси ИИСК (Ислом Инқилобий Соқчилари Корпуси) Ироқдаги Америка базаларига ўнлаб ракеталарни учирди. Катта уруш муқаррар бўлиб туюлди. Аммо Трамп фақатгина иқтисодий санкцияларни кучайтиришга ваъда берди, бу эса умумий тангликни бироз пасайтирди. Шунга қарамай, нефт нархлари юқори даражада сақланмоқда – Брент навининг баррели учун 65 доллардан кўпроқ.

Олтин эса етти йиллик максимумга кўтарилди. 2013 йилдан бери биринчи марта трой унциясининг (31,1034768 грамм) нархи 1600 доллардан ошди. Мос равишда олтин қазиб олувчи компанияларнинг акциялари ҳам кўтарилди. Бироқ, ўтган ҳафтанинг охирига келиб, сариқ металлнинг котировкаси бир унция учун 1555 долларгача пасайди.

Эрон ТИВ АҚШнинг Ироқдаги зарбасини терроризм деб атади

Аммо таҳлилчилар, вазият ёмонлашса, нефть ва олтин рекордларни янгилашда давом этишига ишонишади. Capital Economics бир баррел учун 150 доллар ҳақида гапира бошлади. Бундай сценарий АҚШнинг Эрон билан кенг кўламли уруш олиб бориши ва глобал нефть таъминотининг 20% ​​дан кўпроғи ўтадиган Ормуз бўғози ёпилган тақдирда амалга ошиши мумкин.

Россия фойда кўради

Трамп маъмуриятининг ташқи сиёсати яна бир бор Россияга катта хизмат кўрсатди.

"Саудияликлар, Эрон ва Венесуела санкциялар ва ички муаммолар туфайли бозорга чиқа олмайдилар. Американинг сланец нефти ҳам ёрдам бермайди: унинг зичлиги паст. Фақатгина керакли сифатли хом ашё ва зарур ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Россия таъминотни ошириши мумкин", - дея таъкидлайди Форбес.

Баъзи экспертлар ҳар қандай ҳолатда ҳам наҳларнинг ўсишини тахмин қилишмоқда. Американинг етакчи банкларидан бири бўлган Morgan Stanley бу йил Брентнинг ўртача нархлари прогнозини бир баррел учун 60 доллардан 65 долларгача оширди. Банкнинг хом-ашёлар бўйича таҳлилчилари можаронинг кучайишини кутмаётганликларини, аммо ҳозирги кескинлик даражаси нархларни қиздиришини ва бу биринчи навбатда Россия нефть компанияларига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидладилар.

Путин Яқин Шарқда катта уруш бўлмаслигига умид билдирди

Saxo Bank банкининг прогнозига кўра, 2020 йилда қора олтин бир баррел учун 90 долларгача кўтарилади. Банк ОПЕК + ишлаб чиқаришни қисқартириши ва АҚШда сланец нефти ишлаб чиқаришни камайтириш тўғрисида келишувга асосланади.

Олтинга келсак, таҳлилчилар фикрига кўра, бу ерда динамика янада таъсирли бўлади. Куздан бери қимматбаҳо металларнинг котировкалари кўп йиллик баландликда - бир унция учун 1500 доллардан баландрок. Goldman Sachs, UBS ва ABN Amro Bank бу ҳали ҳаммаси эмас деб ҳисоблашади. Ва бу халқаро захирадаги олтин улушини рекорд даражадаги 18,6% гача оширган Россия учун яхши совғадир.

Сўнгги беш йил ичида Марказий банк олтин захирасини икки баравар оширди, қимматбаҳо металл нархи эса 20 фоизга ошди. Ҳозирги нархларда Россия 2219 тонна олтинининг қиймати қарийб 120 миллиард долларга тенг. Илгари Молия вазирлиги ҳисоблаб чиққанидек, агар нефть бирдан 30 долларга ёки ҳатто 20 долларга тушса, давлат барча молиявий мажбуриятларни уч йил давомида ҳеч қандай зарбаларсиз бажара олади.