Яна бир бандлик агентлиги раҳбарияти устидан жиноий иш қўзғатилди

Фуқароларни Германия, Чехия, Литва ва бошқа давлатларга ишга жўнатаман деб 51 500 АҚШ долларини ўзлаштириб юборган бандлик агентлиги раҳбарияти устидан жиноий иш қўзғатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод тумани прокуратураси томонидан “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноий иш очилди, деб хабар қилди  Республика Бош прокуратураси ахборот хизмати.

Ўзбекистонда яна бир хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларининг бугунгача олиб борган фаолияти ўрганилган.

Ушбу корхона раҳбарияти бир неча фуқароларни Германия, Чехия, Литва ва бошқа давлатларда шартнома асосида иш билан таъминлаш билан ишонтириб, улардан 51 500 АҚШ долларини қўлга киритган.

Аммо келишилгандек, фуқаролар иш билан таъминланмай, пул маблағлари корхона раҳбарлари томонидан ўзлаштириб юборилган.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.