Қозоғистонлик аёл мандарин ичидан таблеткаларни топди

Шимолий-Қозоғистон вилоятида мандарин ичидан оқ рангда таблетка топиб олиниши ҳолати юзасидан текширув бошланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Шимолий-Қозоғистон вилоятида аёл киши мандарин ичидан таблеткаларни топиб олди. Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари ушбу ҳолат юзасидан текширув бошлади, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.

Мандарин ичидан таблетка чиқди: ҳақиқатми ёки фейк?

Вилоят полиция департаменти маълум қилишича, 8 январь куни Тайиншин тумани полиция бўлимининг навбатчилик қисмига Қорагаш қишлоғи фельшеридан қўнғироқ бўлди. Бу ҳақда тармоқда видео тарқалди.

“Қишлоқда истиқомат қилувчи аёл мандарин ичидан таблеткага ўхшаш бўлган оқ рангдаги номаълум нарсани топди. Ушбу ҳолат Қозоғистон Жиноят кодексининг 306-моддаси 1-бандига биноан судгача терговлар ягона реестрига киритилди”, - деб таъкидланди полицияда.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув бошланди. Текширувга ваколатли идора мутахассислари жалб қилинди, тегишли экспертизалар тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Telegram ва WhatsApp'даги турли гуруҳларда мандарин ичидан таблетка чиқиши акс этган вирус-видеоси кенг тарқалганди.

Бироздан сўнг, фойдаланувчи “фош қилувчи” видеони тасвирга олди. У таблеткани мандарин ичига қандай киритиш мумкинлигини намойиш қилганди.