Мандарин ичидан таблетка чиқди: ҳақиқатми ёки фейк?

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМандарины на складе
Мандарины на складе  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Telegram ва WhatsApp'даги турли гуруҳларда мандарин ичидан таблетка чиқиши акс этган вирус-видеоси тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда мандарин ичидан оқ таблетка чиққани акс этган видео тез суратларда оммалашмоқда.

Айримлар фойдаланувчилар бу мева Ўзбекистон ва Қирғизистонга келмоқда, деб ёзишмоқда.

Роллик Telegram ва WhatsApp'lдаги гуруҳларда тарқалмоқда.

Видеода эркак мандарин пўстини тозалаётгани, унинг ичидан эса оқ рангдаги  таблетка чиқиши акс этган.

Sputnik Қирғизистон ёзишича, бу видеони бундан аввал Благовещенскда истиқомат қилувчилар тарқатишган, бу ҳақда бир неча маҳаллий интернет порталлар хабар қилди.

Бироқ бироздан сўнг, бир киши “фош қилувчи” видеони тасвирга олди. У таблеткани мандарин ичига қандай киритиш мумкинлигини намойиш қилган.

Янгиликлар лентаси
0