Эронлик генералнинг ўлдирилиши АҚШнинг заифлигини кўрсатмоқда

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Мудофаа вазири Амир Хотамий Эрон Исломий инқилобий қўриқчилар корпусининг “Қудс” махсус кучлари қисми бошлиғи, генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишидан кейин қасос олиш ва "оғир зарбаларни" ваъда қилди.
Sputnik

АҚШ Давлат департаменти кучайиб бораётган кескинлик туфайли Америка фуқароларини Ироқни зудлик билан тарк этишга чақирди. Ушбу воқеа муносабати билан Исроил Мудофаа вазири махсус хизматлар ва армия раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказди, Брент маркали нефт нархлари эса кўтарилиб кетди, деб ёзади РИА Новости.

Трамп Эрондаги 52 та нишонга зарба бериш билан таҳдид қилди

Мутахассислар Эрон-Америка муносабатларида кескинликлик яна бир авж олишини қайд этишмоқда, аммо улар бу воқеа икки мамлакат ўртасида урушга сабаб бўлмайди деган фикрга мойил.

Эронлик генерални ўлдирган ракета ҳужумини тасдиқловчи Пентагон баёнотида айнан бу ҳужумга сабаб ишора қилинган: "Сулаймоний бу ҳафта Бағдоддаги АҚШ элчихонасига қилинган ҳужумни маъқуллади. "

Йил боши АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ва унинг асосий дарвозасига бостириб киришга уриниш билан бошланди. Намойишчилар Ироқ шиа кўнгиллилар қўмондонининг мурожаатидан кейин чекинишди. Айтганча, кўнгиллилар бошлиғининг ўринбосари ҳам Сулаймоний билан бирга ўлдирилди.

Эслатиб ўтамиз, ноябр ойи бошида Ироқда Эрондан норозилик мавзуси билан намойишлар бўлиб ўтди. Шу қаторда, Эроннинг Кербела шаҳридаги Эроннинг консуллигига ўт қўйишга уринишган.

Тошкент ва Вашингтон Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифини бошқа санага қолдирди

Ушбу воқеаларни бир-бирига боғламасликка уриниш жуда қийин.

Сўнгги йилларда Ироқ Эрон-АҚШ қарама-қаршилигидаги асосий "жанг майдони"га айланди. Теҳрон Саддам Хусайннинг сиёсий тизими вайрон бўлганидан кейин, суверенитети заифлашган Боғдодга нисбатан таъсирни Вашингтондан фаол ва муваффақиятли тортиб олмоқда. Агар биз Пентагоннинг АҚШ элчихонасидаги воқеаларга Эронпараст кучларни жалб қилинганликда айблаш фикрида оз бўлса ҳам ҳақли деб ҳисобласак, бу симметрик жавобга ўхшайди: америкаликлар Эронга қарши нутқларни ва Кербеладаги консулликка ҳужумни илҳомлантирдилар - эронликлар бу воситага бошқалардан камроқмас эга эканликларини кўрсатдилар.

Бироқ, Сулаймонийнинг ўлдирилиши Вашингтон томонидан сиёсий довларни кескин равишда оширди ва Американинг минтақадаги (ва умуман олганда сайёрада) ҳукмронлигини шартсиз таъкидланишига уриниш сифатида баҳоланмоқда. Дарҳақиқат, Эрон расмийларининг риторикасининг қатъийлигига қарамай, Теҳрон бундай чақириққа симметрик тарзда жавоб қайтаришини тасаввур қилиш қийин.

Рамзан Қодиров генерал Сулаймонийнинг ўлдирилишига муносабат билдирди

Сўнгги йилларда америкаликларнинг чет элликларга нисбатан хатти-ҳаракатларининг экстерриториаллик тамойиллари бўйича сезиларли даражада фаоллашиши кузатилди. Ҳар доим ҳам бу жисмоний йўқ қилиш масаласи эмас. Масалан, Россия учун ўзининг фуқароларининг ҳибсга олиниши ва уларнинг АҚШга учинчи давлатлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилиши мақсадида экстрадиция қилиниши энг муҳимдир. Айниқса, кўпинча ушбу ролда россиялик дастурчилар иштирок этмоқда.

Америкаликлар томонидан террорчиларга қарши қудратли ҳаракатлар ҳам мунтазам равишда амалга оширилмоқда: октябр ойида махсус операция натижасида улар ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийни йўқ қилишди.

Аммо Қосим Сулаймоний террорчи эмас эди. У юқори мартабали давлат арбоби ва БМТга аъзо бўлган давлатнинг қонуний ҳукуматининг вакили бўлган. Ушбу суиқасд билан америкаликлар халқаро сиёсатнинг қизил чизиқларидан бирини кесиб ўтишди. Россия ТИВ таъкидлаганидек, "дунё янги воқеликка дуч келмоқда".

Аммо Қўшма Штатлар қотилликдан исталган самарани олишига жуда жиддий шубҳа мавжуд.

Эрон олий етакчиси генерал Сулаймоний ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди

Гап шундаки, олдинги тарихий даврда аниқ бир шахсларни таъқиб қилиш америкаликлар учун иккинчи даражали хусусиятга эга бўлган, энг асосийси - дунёни ўзлари хоҳлаганича бошқариш эди.

Америка Қўшма Штатлари истаган жойларига бостириб киришар эди, бутун бошли мамлакатларни бомбардимон ва вайрон қиларди, улар учун ноқулай сиёсий тизимларни ва номақбул ҳукмдорларни йўқ қилар эди. Бундай шароитда алоҳида шахсларнинг таъқиб қилиниши, хусусан улар гиёҳвандлик картеллари бошлиқлари, террорчилар ёки сиёсий мухолифлар бўлишсин, Вашингтоннинг тотал қодирлигини акс эттирган.

Аммо, энди вазият тубдан ўзгарди. Геосиёсий жиҳатдан АҚШ кўз ўнгида заифлашмоқда. Улар ўзларининг олдинги ҳарбий саргузаштларида (Афғонистон, Ироқ) умидсизликка дуч келишди ва ҳатто очиқдан-очиқ таҳдидга дуч келганда ҳам (КХДР каби) янгиларига киришга журъат қилишмаябдилар. Америкаликлар Яқин Шарқдаги сиёсий позицияларини муттасил йўқотмоқда. Улар Россия, Туркия ва Эроннинг ортида қолиб кетмоқдалар. Вашингтон Суриядаги Москвага ва ёки Ироқдаги Теҳронга қарши тўлақонли чақирув ташлашга қодир эмас.

Эронда генерал Сулаймоний ўлимидан сўнг минглаб кишилар митингга чиқди - видео

АҚШнинг ўз пайтида улкан ҳарбий салоҳияти энди фақатгина номақбул шахсни йўқ қилиш учун мақсадли махсус операция ўтказиш имкониятигача пасайди.

Аммо Сулаймонийни ўлдирилиши Яқин Шарқда кескин ўзгаришларга олиб келадими? Албатта йўқ, бундай ҳол америкаликлар учун салбий натижаларга, хусусан, деярли барча пойтахтларда, шу жумладан Теҳрон ва Бағдодда уларнинг мухолифларини  кучайишига олиб келади.

Доналд Трамп учун Эрон генералини йўқ қилиш бўйича ҳаракат, Америка ичидаги тарғибот учун яхши имконият яратади, бу яқинлашиб келаётган сайловлар фонида жуда муҳимдир.

Аммо бутун дунё учун бу Вашингтоннинг ҳақиқий кучини йўқотиши ва кучайтирилган хавфсизлик чораларини қўллаш зарурлигидан далолат беради, чунки супердавлат мақомидан воз кечишни истамайдиган америкаликлардан дунёда қабул қилинган сиёсий ўйин қоидаларига риоя қилишларини кутиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.