Трамп Эрондаги 52 та нишонга зарба бериш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп агар Теҳрон америкаликларга ёки АҚШ объектларига ҳужум қилса, Эрондаги 52 та объектга зарба берилишидан огоҳлантирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп агар Теҳрон америкаликларга ёки АҚШ объектларига ҳужум қилса, Эрондаги 52 та объектга зарба берилишидан огоҳлантирди. РИА Новости хабарига асосан.

Россия Давлат думасида Сулаймоний ўлдирилиши юзасидан муносабат билдирилди

“Бу огоҳлантириш бўлсин, агар Эрон америкаликлар ёки АҚШ объектларига зарба берса, биз Эрон томонидан узоқ йиллар аввал гаровга олинган 52 кишини Эрондаги 52 та нишонни танладик”, - деб ёзган Трамп твиттерда. 

АҚШ президенти айтишича, танланган баъзи объектлар Эрон ҳамда унинг маданияти учун жуда аҳамиятли объектлар ҳисобланади.

“Биз бу нишонларга, Эронга тез ва жуда кучли зарба берамиз. АҚШ бошқа таҳдидларни эшитишни истамайди!”, дея қўшимча қилган Трамп.

Шунингдек, АҚШ президенти Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари, генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун  ўч олиш Теҳрон таҳдидларини танқид қилган.

Трамп гаровга олинган 52 кишини эслаганда, 1979 йил АҚШнинг Теҳрондаги элчихонасида юз берган воқеани назарда тутган. Ўшанда эронлик исёнчилар гуруҳи АҚШ элчихонасидаги ўнлаб одамларни гаровга олган. Улардан баъзиларини тезда озод қилишга муваффақ бўлинган, бироқ 52 киши фақат 1981 йилга келиб озод қилинган.