Россия Давлат думасида Сулаймоний ўлдирилиши юзасидан муносабат билдирилди

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишЗдание Государственной Думы РФ
Здание Государственной Думы РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши АҚШ Яқин Шарқда терроризм билан курашмаётганидан далолат беради

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши АҚШ Яқин Шарқда терроризм билан курашмаётганидан далолат беради. Бунга ўхшаш ҳаракатлар минтақадаги вазиятни кескинлаштиради. Бу ҳақда Россия Давлат думасининг Сурия парламенти бўйича алоқа гуруҳ координатори Дмитрий Саблин РИА Новостига маълум қилди.

“Генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши – бу АҚШнинг Яқин Шарқдаги мақсади терроризм билан курашиш эмаслигини яна бир далили. Сулаймоний Ироқ ва Суриядаги ИШИД* ва бошқа террористик гуруҳлар устидан ғалаб қозонишга катта ҳисса қўшган. АҚШни дунё жандарми роли аллақачон қониқтирмай қўйган ва ўзини дунё жаллоди ролида синаб кўрмоқда”, - деди Саблин.

Верховный руководитель Исламской Республики Иран Сайед Али Хаменеи - Sputnik Ўзбекистон
Эрон олий етакчиси генерал Сулаймоний ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди

Россиялик сиёсатчи бунга ўхшаш ҳаракатлар қонунга хилоф қотиллик экани ва бу минтақадаги, жумладан, Суриядаги вазиятни кескин ёмонлаштиришини таъкидлаган.

Ироқдаги Америка зарбаси оқибатида Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймоний 2 январь куни ўлдирилди. У билан бирга Ироқнинг “Ал-Ҳашд аш-Шаъбий” шиа гуруҳининг бир неча етакчилари ҳалок бўлди.

Пентагон Ироқ аэропортига Дональд Трамп фармойишига асосан авиазарба берилганини маълум қилди. Вашингтон ҳалок бўлган Сулаймонийни АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ва коалация базасига уюштирилган ҳужумларга алоқадор деб ҳисоблайди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавад Зариф ИИСК генерали ўлимини “халқаро террорчилик акти” деб атади.

*”Ислом давлати” (ИШИД, ИД) - Россия тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0