Британия журнали Қримни Россияники деб атади

Бу Украинанинг Буюк Британиядаги элчихонасини ғазаблантирган. Элчихона муаллифлардан мақолани тузатиб қўйишни талаб қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Британиянинг “Good Housekeeping” журнали мақолаларининг бирида Қримни Россия ҳудуди деб атади. Бунга Украинанинг  Буюк Британиядаги элчихонаси муносабат билдирди.

Нашр Қримни 2020 йилдаги энг оммабоп туристик йўналишларга киритган. Мақолада ярим оролга эндиликда Қрим мости бўйлаб ўтувчи поезд билан бориш мумкинлиги ҳақида сўз юритилган.

Америкалик собиқ дипломат АҚШни Қрим Россияники деб тан олишга чақирди

Элчихона журнални ўқувчиларни чалғитмасликка чорлаган ва Қрим – бу Украина деб маълум қилган.

Аввалроқ Украина ТИВ Керч бўғози орқали темир йўли қисми очилишини танқид қилиб, Россия халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузланлигини иддао қилган эди.

Бир ой илгари Киев Қозоғистон президенти Касим Жомарт Токаев томонидан Қримнинг ҳудудий мансублиги хусусида айтилган сўзларига жавобан демарш (намойишкорона дипломатик ҳаракат)ни амалга оширишга ваъда берган эди. Бунга Токаевнинг Қримнинг Россия таркибига қўшилишини аннексия деб ҳисобламаслиги сабаб бўлган.