Янги йилнинг III чорагидан бошлаб мактабларда фанлар ихтиёрий ўқитилади

Қайд этилишича, Халқ таълими вазири буйруғи билан 2020 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб, 10-11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитилади. Мазкур тажриба-синов ўқув йили якунига қадар ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. 2020 йилнинг январидан бошлаб, 10-11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитила бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Халқ таълими вазири буйруғи билан 2020 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб, 10-11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитилади. Мазкур тажриба-синов ўқув йили якунига қадар ўтказилади.

Мактаб, боғча ва ҳарбий қисмларда овқатланиш рационига қуён гўшти қўшилади

Шунингдек, ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида вариатив (ўзгарувчан) ўқув режалар ҳам тажриба-синовдан ўтказилади. Танлов синфида ўқиш учун хорижий тил ва филология йўналиши, молия – иқтисод, технология, табиий фанлар ҳамда ижтимоий-гуманитар йўналишлари тавсия этилади. Вариатив ўқув режаларининг жорий этилиши натижасида 10- ва 11-синфларда ўқиладиган мажбурий фанлар сони 15 тадан 8 тага камаяди.

Ўқув режасини тажриба-синовдан ўтказиш жараёнида она тили ва адабиёт, ўзбек ва рус тили, чет тили, тарих, математика, информатика, маънавият асослари (тарбия) ҳамда жисмоний тарбия фанлари мажбурий ўқитилади.

Янги тизим орқали ўқувчилар мактабнинг ўзида олий таълим муассасасига кириш имтиҳонига тайёрланишади.

Қолаверса, тизим уларнинг репетиторга бўлган эҳтиёжини камайтириб,  вақти ҳамда ота-оналарнинг репетиторга сарфлаётган маблағи тежалади. Кам таъминланган оила фарзандлари учун ҳам OTMга бепул тайёргарлик кўриш имкони яратилади.