Мактаб, боғча ва ҳарбий қисмларда овқатланиш рационига қуён гўшти қўшилади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишКролик
Кролик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шифохона, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисмларда истеъмол қилинадиган маҳсулотлар таркибига парҳез ва фойдали қуён гўштини қўшиш ташкил этилсин – дейилган ҳужжатда.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik.  Республикада қуёнчилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Гендиректор Национального союза производителей говядины Роман Костюк - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда гўшт муаммосини генетика ва технологиялар ҳал қила олади

Республикада 2020 йилда қуёнлар бош сонларини кўпайтиришнинг прогноз параметрлари ва 2020 йилда амалга ошириладиган қуёнчилик йўналишидаги лойиҳалар тасдиқланиши режалаштирилган.

“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги:

шифохона ва шифо масканлари, мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисмларда истеъмол қилинадиган маҳсулотлар таркибига парҳез ва фойдали қуён гўштини қўшишни ташкил этсин;

Молия вазирлиги давлат бюджети параметрлари доирасида ушбу муассасаларга гўшт маҳсулотлари учун маблағлар ажратишда умумий гўшт миқдорининг 10 фоизигача миқдорида қуён гўшти учун йўналтирсин;

“Наслли қуён етиштирувчилар” ва “Ўзбекистон қуёнчилик хўжаликлари” ассоциациялари мазкур вазирликлар тизимидаги муассаса ҳамда ташкилотларга ўзаро шартномалар асосида қуёнчилик субъектлари томонидан қуён гўшти етказиб беришда амалий ёрдам кўрсатсин”, - дейилган ҳужжатда.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда гўшт нархи ошиши сабаблари маълум бўлди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хонадонларда қуён етиштирувчи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига қуён парваришлаш мақсадида сотиб олинаётган қуён уялари(қафаси) ва озуқаси учун базавий ҳисоб-китоб суммасининг (БҲС) ўн баробари миқдорида вазирлик субсидиялари ажратиш механизмаларини 2020 йил 1 февраль санасидан амалиётга жорий қилиш вазифалари ҳужжатда баён этилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йирик савдо марказлари, марказий деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда қуён гўшти етиштирувчи субъектларга маҳсулотини сотиш учун шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0