Блогернинг 15 суткалик қамоққа олинганлиги юзасидан баёнот берилди

Андижон вилоят ҳокими матбуот котиби ижтимоий тармоқларда далил исботсиз  масалаларни ёритиш, фуқаролар шахси, қадр-қимматини камситиш, уларни ҳақоратлаш ва туҳмат қилиш қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини таъкидламоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Бугун 2020 йилнинг 2 январ куни Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати блогер Абдуфатто Нуритдиновнинг қамоққа олинганлиги юзасидан баёнот берди.

АОКА раҳбари блогер ва мухбирларни шошқалоқлик қилмасликка чақирди

Ҳафта давомида андижонлик блогер — А.Нуритдинов билан боғлиқ можарога оид хабарлар оқими ижтимоий тармоқларда ҳамон янгиланиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бир оз аввал блогер — А.Нуритдинов  билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан Андижон прокуратураси баёнот берган эди. Баёнотга кўра, блогернинг Асака тумани ҳокими Эркинжон Якубов, 27-умумий ўрта таълим мактаби директори ҳамда  Андижон вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳақида Facebook ижтимоий тармоғи орқали уларни обрўсизлантирувчи, шахсиятини шарманда қилувчи маълумотлар ва бўҳтонларни тарқатганликда айбланаётган эди.

 2020 йилнинг 2 январ куни Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати блогер  А. Нуритдиновнинг туҳмат, ҳақорат ва безориликда айбланиб қамоққа олинганлиги юзасидан баёнот берди.

Баёнотда Асака тумани мактаблари директорлари, Андижон вилоят ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи,  Андижон вилояти маъмурий суди раиси, вилоят прокурори ўринбосари ҳамда бир неча идоралар ввакиллари блогер билан боғлиқ маъмурий ишга алоқадор маълумотлар ва фактлар ҳақида гапирган.

Андижон вилоят ҳокими матбуот котиби ижтимоий тармоқларда далил исботсиз  масалаларни ёритиш, фуқаролар шахси, қадр-қимматини камситиш, уларни ҳақоратлаш ва туҳмат қилиш қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини таъкидламоқда.