Forbes "Шимолий оқим — 2"га қарши киритилган санкцияларга баҳо берди

"Шимолий оқим — 2" Украина учун ҳамиша тарсаки бўлган", - дея қайд этилади америка нашри эълон қилган мақолада.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 дек – Sputnik. Американинг Forbes нашри "Шимолий оқим — 2" лойиҳасига қарши киритилган санкциялар қувур ўтказгич қурилишига тўсқинлик қилмайди, деб ҳисоблайди.

Швецария компанияси 160км қолганда “Шимолий Оқим-2”ни қуришни тўхтатди

Нашр таъкидига кўра, АҚШ чеклов чораларини киритишга бир йилга кечиккан.

"Шимолий оқим — 2" Украина учун ҳамиша тарсаки бўлган", - дея қайд этилади мақолада.

Шу билан бирга нашр, Украина энергетика бозорига газ транзитери сифатида қайтганида, АҚШ россия гази импортига қарши далилларнинг биридан маҳрум бўлишига, ўшанда Қўшма Штатлар Европада ўзининг суюлтирилган табиий газини ўтказишда катта қийинчиликларга дуч келишига эътибор қаратган.

"Бу жуда кучсиз ва ўта кечиккан санкциялардир. Улар ҳатто Россия душманларига ҳам маъқул бўлмайди", - деб ҳисоблайди нашр.

"Шимолий оқим - 2"

"Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоғидан Болтиқ денгизи бўйлаб Германиягача тортилган, умумий қуввати 55 миллиард кубометр газни етказиб берадиган иккита қувурни қуришни назарда тутади. Уни 2019 йилда қуриб битказиш режалаштирилган. Қувур Россия, Финляндия, Швеция, Дания ва Германия ҳудудий сувлари ёки махсус иқтисодий ҳудудлари орқали ўтади.

Новак: санкциялар “Шимолий оқим-2”ни қуришга тўсқинлик қила олмайди

Россия газ транзитидан келадиган даромадларни йўқотишдан қўрққан Украина ва бир қатор Европа давлатлари, шу жумладан Польша, Латвия ва Литва, шунингдек ўз суюлтирилган табиий газини Европа Иттифоқида ўтказишга уринаётган АҚШ "Шимолий оқим-2" лойиҳасига қарши чиқиб, бу лойиҳани фаол танқид қилиб келмоқда. Бундан ташқари, АҚШ Молия вазирлиги ўтган йил декабр охирида "Шимолий оқим - 2" ва "Турк оқими" қувур ўтказгичларига қарши санкциялар кучга киргани ҳақида хабар берган эди.

Вашингтон газ ўтказгичларни қуриш билан шуғулланаётган компаниялардан қурилишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди.

Лойиҳа Германия, Австрия ва Норвегия томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу давлатлар ҳукуматлари кўплаб маротаба "Шимолий оқим - 2" Европа энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаши кераклигини таъкидлашган. Ундан ташқари, Европа иттифоқи раҳбарияти америка чеклов чоралари киритилишини қоралаб чиққан эди.

Илгарироқ, бош вазир Дмитрий Медведев "Шимолий оқим - 2" санкцияларга қарамасдан қуриб битказилишига ишонч билдирди. Энергетика вазирлиги раҳбари Александр Новак сўзларига кўра, лойиҳа 2020 йилнинг охирига қадар ишга туширилади.