АҚШ жаҳон сиёсий столига "оёқларини чиқариб олди" - Захарова баёноти

АҚШ маъмурияти, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Вашингтонга расмий ташрифи якунлангач, матбуотда протокол нормаларига тамомила зид бўлган фотосуратни эълон қилди. Унда Трамп ўтирган, Лавров эса унинг ёнида тик турган ҳолатда акс этган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Вашингтон ўз ташқи сиёсатида "ёввойи Ғарб" даври протокол нормаларига қайтди ва жаҳон сиёсати столига "оёғини чиқариб олди", деб таъкидлади РИА Новостига берган интервьюсида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Сергей Лавров: Россия АҚШнинг тажовузкор ҳужумларига жавоб қайтаради

"Бу ерда, америкадаги реалликни тушунишимиз керак, назаримда. Давлат департаментида ҳам, Оқ уйда ҳам бу реаллик белгиланган протокол одобидан мосуво. Мени назаримда, ҳозирда кўплаб нарсалар ўрта мактабларда жуда кўп ўқиганимиз - "Ёввойи Ғарб" даврига қайтди. Бугун биз шуни шохиди бўляпмизки: қоида, анъана, расмиятчилик устувор бўлган анъанавий соҳа АҚШда тамомила иккинчи планга ўтган", - деди Захарова РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг Вашингтонга ташрифи якунидан сўнг АҚШ маъмурияти томонидан оммага эълон қилинган фотосуратга изоҳ бериш илтимосига жавобан.

Суратда АҚШ президенти Дональд Трамп Овал кабинетда стол ортида ўтирибди, Лавров эса унинг ёнида турибди. Учрашув иштирокчиларининг бундай жойлашуви расмий кадрларда акс этиши протокол амалиётига хос эмас.

Захарова берган баҳога кўра, жорий реал ҳолатларда АҚШда ҳаммаси "янгича, соддалаштирилган" ҳолатда амалга оширилмоқда. Трампнинг ОАВ билан мулоқотида ҳам шундай ёндашув ўз аксини топган: бунда интервьюлар, журналистларга бирдек муносабат анъаналари, тадбирларга танламай айтиш ўрнини твитлар эгаллаган.

Сергей Лавров Ўзбекистонга келади - ТИВ

Жаҳон иқтисодиётида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда. Агар АҚШ илгари биринчилик ва рақобатнинг устунлиги ҳақида гапиришган бўлса, ҳозирда улар протекционизм (бирор давлатнинг ўз миллий иқтисодини чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган иқдисодий сиёсати), санкциялар ва иқтисодий ҳаётга сиёсий аралашув билан шуғулланишмоқда, дея эслатиб ўтди Захарова.

Умуман олганда, дипломатнинг фикрига кўра, бугунги кунда АҚШда: ёқаяптими - марҳамат, ёқмаса - хайр, биз шундаймиз, қабилидаги бир муносабат шаклланиб қолган.

"Ҳаммаси қулайлик тамойилидан келиб чиққан. Нега мен ковбойлар даври билан солиштираяпман? Чунки ўша вақтда оёларни столга чиқариш ҳам қулай ҳам функционал бўлган. Худди шундай бугун ҳам жаҳон столига оёқларини чиқариб олган АҚШ билан яшаб келмоқдамиз", - дея хулоса қилди Мария Захарова.