ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Янги йил арафасидан бошлаб “Тошкент - Самарқанд - Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган №764/763 – “Афросиёб” поездининг қўшимча 4 та рейси йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, “Тошкент - Самарқанд - Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган №764/763 – “Афросиёб” поездининг қўшимча 4 та рейслари ҳаракати 2019 йилнинг 30-31 декабрь ҳамда 2020 йилнинг 1,2 январь кунларида амалга оширилади.
Ушбу қулайлик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг Янги йил байрамини муносиб кутиб олишлари, дам олиш кунларида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун имконият яратиш мақсадида ташкил қилинган.