Самарқандга “Афросиёб” поездининг қўшимча рейслари йўлга қўйилади

© Michał HuniewiczВысокоскоростной электропоезд "Афросиаб"
Высокоскоростной электропоезд Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Афросиёб” поездининг қўшимча 4 та рейслари ҳаракати 2019 йилнинг 30-31 декабрь ҳамда 2020 йилнинг 1,2 январь кунларида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Янги йил арафасидан бошлаб “Тошкент - Самарқанд - Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган №764/763 – “Афросиёб” поездининг қўшимча 4 та рейси йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Покупка билета - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистонни яна иккита поезд боғлайди

Қайд этилишича, “Тошкент - Самарқанд - Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган №764/763 – “Афросиёб” поездининг қўшимча 4 та рейслари ҳаракати 2019 йилнинг 30-31 декабрь ҳамда 2020 йилнинг 1,2 январь кунларида амалга оширилади.

Ушбу қулайлик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг Янги йил байрамини муносиб кутиб олишлари,  дам олиш кунларида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун имконият яратиш мақсадида ташкил қилинган.

Янгиликлар лентаси
0