ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) биносидаги қонундаги ўғри Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича сайёр суд мажлиси яна қолдирилди. Бу ҳақда Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.
“Мажлис гумон қилинувчилардан бири академик Абдуҳалим Раимжоновнинг аҳволи ёмонлашгани туфайли кўчирилди. Бундан ташқари, мажлис бошида Атамбаев норозилик белгиси сифатида суд белгиланган жойдан яна ўрнидан туриб кетди”, - дея Слесарев сўзларидан келтиради Sputnik Қирғизистон.
Адвокат мажлис 2020 йил 9 январь кунига қолдирилгани ва у яна ГКНБ биносида бўлиб ўтишини қўшимча қилди. Мажлисларни Биринчи май туман туман судида ўтказиш тўғрисида илтимоснома келиб тушган. Бироқ ушбу масалани кўриб чиқиш кейинги суд мажлисига қолдирилган.