Атамбаев яна ўрнидан туриб кетди. Бироқ суд бошқа сабабга кўра қолдирилди

© Sputnik / Табылды КадырбековБывший президент КР Алмазбек Атамбаев. Архивное фото
Бывший президент КР Алмазбек Атамбаев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда қонундаги ўғри Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича сайёр суд мажлиси яна қолдирилди.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) биносидаги қонундаги ўғри Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича сайёр суд мажлиси яна қолдирилди. Бу ҳақда Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.

Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков Атамбаев ҳақида: унинг тақдирига бефарқ эмасман

“Мажлис гумон қилинувчилардан бири академик Абдуҳалим Раимжоновнинг аҳволи ёмонлашгани туфайли кўчирилди. Бундан ташқари, мажлис бошида Атамбаев норозилик белгиси сифатида суд белгиланган жойдан яна ўрнидан туриб кетди”, - дея Слесарев сўзларидан келтиради Sputnik Қирғизистон.

Адвокат мажлис 2020 йил 9 январь кунига қолдирилгани ва у яна ГКНБ биносида бўлиб ўтишини қўшимча қилди. Мажлисларни Биринчи май туман туман судида ўтказиш тўғрисида илтимоснома келиб тушган. Бироқ ушбу масалани кўриб чиқиш кейинги суд мажлисига қолдирилган.

Янгиликлар лентаси
0