Юнусобод метро йўналиши йил охирига қадар фойдаланишга топширилмайди

Хабарда қайд этилишича, бу бир қатор оммавий ахборот воситаларида хабар қилинганидек жорий йилнинг 28 декабрда амалга оширилмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши иккинчи босқичи лойиҳани амалга ошириш жадвали бўйича, қурилиш меъёрлари ва техник талабларга мувофиқ фойдаланишга топширилашини маълум қилди.

Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши қурилишида авария содир бўлди

Хабарда қайд этилишича, бу бир қатор оммавий ахборот воситаларида хабар қилинганидек жорий йилнинг 28 декабрда амалга оширилмайди.

Компания объектда қурилиш техникалари сонининг оширилишини кучли ёғингарчиликлар бошланмасидан аввал қуруқ кунларда ишларни ташкил этишга қаратилгани билан тушунтирди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь бошида компания метронинг Юнусобод йўналишидаги иккинчи туннелда бурғилаш ишларини якунлангани ва жорий йил охирига қадар “Туркистон” бекатига синов тариқасида поездлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилганини хабар қилган эди.