ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Россия Федерал божхона хизмати бошқарма бошлиғи, генерал-лейтенант Александ Кизлик қўлга олинди. РИА Новости хабарига асосан.
Куни кеча ўтказилган тинтув вақтида 600 минг евро, 600 минг доллар, қимматбаҳо соатлар, заргарлик буюмлар, олтин ёмбилар борлиги аниқланди.
Бугун Кизлик ва унинг ўринбосари Алексей Сереброга мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича айблов эълон қилинди.
Уларга 10 йил колония жазоси берилиши мумкин.
Терговда маълум бўлишича, улар пулларни контрабадаси билан шуғулланган гуруҳни ноқонуний равишда озод қилишган.
Генерал барча айбловларни рад этди. Суд уни 2 ойга ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилди.