Россия Федерал божхона хизмати генерали қўлга олинди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишШеврон на форме сотрудника Федеральной таможенной службы России
Шеврон на форме сотрудника Федеральной таможенной службы России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерал божхона хизмати бошқарма бошлиғи, генерал-лейтенант Александ Кизлик қўлга олинди. Тинтув вақтида жуда кўп миқдорда хорижий валюта борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Россия Федерал божхона хизмати бошқарма бошлиғи, генерал-лейтенант Александ Кизлик қўлга олинди. РИА Новости хабарига асосан.

Многоцелевой истребитель МиГ-31 с гиперзвуковой ракетой Кинжал  - Sputnik Ўзбекистон
ФХХ генерали контрразведка янги қурол яратишга қандай ёрдам берганлигини айтди

Куни кеча ўтказилган тинтув вақтида 600 минг евро, 600 минг доллар, қимматбаҳо соатлар, заргарлик буюмлар, олтин ёмбилар борлиги аниқланди.

Бугун Кизлик ва унинг ўринбосари Алексей Сереброга мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича айблов эълон қилинди.

Уларга 10 йил колония жазоси берилиши мумкин.

Терговда маълум бўлишича, улар пулларни контрабадаси билан шуғулланган гуруҳни ноқонуний равишда озод қилишган.

Генерал барча айбловларни рад этди. Суд уни 2 ойга ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

Янгиликлар лентаси
0