ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Адигея Республикаси ташрифи вақтида севимли ичимлик рецепти билан ўртоқлашди.
Агросаноат комплекси ишчилари билан учрашув чоғида Путиндан қандай чой ичишни яхши кўриши ҳақида савол берилди.
Россия етакчиси чой ичмаслигини айтди.
“Чой ичмайман, мен қайнатилган, устидан қайноқ сув қуйилган Олтой ўтларини ичаман”, - деб жавоб берди Путин.
Душанба куни Россия Президенти Владимир Путин Адигеядаги атиргул этиштириш иссиқхонага ташриф буюриб, кўргазма билан танишди.
Қишлоқ хўжалиги кўргазмасида давлат раҳбари пишлоқ, нон, сариёғ ва колбаса маҳсулотлари, сут ва балиқ маҳсулотлари билан танишди.
Кейинчалик президент агросаноат мажмуаси раҳбарияти ва ишчилари билан учрашув ўтказди.