Путин севимли ичимлигини ошкор қилди

© Sputnik / Michael Klimentyev / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин на встрече с победителями всероссийского конкурса "Семья года"
Президент РФ Владимир Путин на встрече с победителями всероссийского конкурса Семья года - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин агросаноат мажмуаси ишчиларига қандай ичимликни хуш кўришини айтди.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Адигея Республикаси ташрифи вақтида севимли ичимлик рецепти билан ўртоқлашди.

Мавзолей В. И. Ленина - Sputnik Ўзбекистон
Ленин жасади мавзолейдан олиб чиқиладими? – Путин жавоби

Агросаноат комплекси ишчилари билан учрашув чоғида Путиндан қандай чой ичишни яхши кўриши ҳақида савол берилди.

Россия етакчиси чой ичмаслигини айтди.

“Чой ичмайман, мен қайнатилган, устидан қайноқ сув қуйилган Олтой ўтларини ичаман”, - деб жавоб берди Путин.

Душанба куни Россия Президенти Владимир Путин Адигеядаги атиргул этиштириш иссиқхонага ташриф буюриб, кўргазма билан танишди.

Қишлоқ хўжалиги кўргазмасида давлат раҳбари пишлоқ, нон, сариёғ ва колбаса маҳсулотлари, сут ва балиқ маҳсулотлари билан танишди.

Кейинчалик президент агросаноат мажмуаси раҳбарияти ва ишчилари билан учрашув ўтказди.

Янгиликлар лентаси
0