Россия ҳарбийларига янги С-350 зенит ракета тизими тақдим этилди

"Алмаз-Антей" компанияси Мудофаа вазирлигига янги С-350 “Витяз” зенит ракета тизимини етказиб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. "Алмаз-Антей" концерни Мудофаа вазирлигига янги С-350 “Витяз” зенит ракета тизимларини етказиб берди.

Нима учун ўзбек армияси Россиянинг “Тайфун” зирҳли автомобилларини танлади

Техникани тақдим этиш маросими Астрахан вилояти Капустин Яр полигонида ўтказилди.

Янги С-350 “Витяз” ҳаво мудофааси тизими рақибнинг қанотли ракеталарини яксон қилиш учун мўлжалланган.

"Витяз" ни ишлаб чиқариш жорий йилнинг биринчи ярмида якунланди ва июн охирида ускуналар Москва яқинидаги "Армия-2019" Халқаро ҳарбий-техник форумида тақдим этилди.

"Алмаз-Антей" концерни - бу Россиянинг мудофаа саноати комплексининг энг йирик бирлашмасидир, унинг корхоналарида 130 минг киши ишлайди. Концерн маҳсулотлари 50 дан ортиқ мамлакатларда хизмат кўрсатади.