МДҲ миссияси Ўзбекистондаги парламент сайловларини демократик деб тан олди

МДҲ миссияси кузатувчилари Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловларини демократик ва шаффоф деб тан олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. МДҲ миссияси кузатувчилари Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловларини демократик ва шаффоф деб тан олди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси, миссия раҳбари Сергей Лебедев маълум қилди.

Сергей Лебедев сайлов жараёни ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

“Миссия сайловлар Ўзбекистон Конституцияси, республикадаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ, демократик ва шаффоф ўтказилди деб ҳисоблайди. Кузатувчилар учун барча шароитлар, жумладан, ҳам сайлов округлари ва участкалари раҳбарлари билан, ҳам сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувлар ташкиллаштирилган эди ”, - деди Лебедев МСКнинг Халқаро матбуот марказидаги анжуманда.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 71,1 фоизи иштирок этди. Марказий сайлов комиссияси бугун, 23 декабрь куни соат 14:00да Ўзбекистонда ўтказилган парламент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилишни режалаштирмоқда.