МДҲдан Ўзбекистонда 182 нафар кузатувчидан иборат миссия ишламоқда.
Лебедевнинг сўзларига кўра, ҳозирча ҳеч қандай ҳуқуқбузарликлар аниқланмади, сайловлар энг юқори даражада ташкиллаштирилди.
“Делегациямиз эрта тонгдан ишга киришди. Биз вилоятлар ва пойтахтдан маълумотларни олмоқдамиз. Таъкидлаш мумкинки, ҳаммаси аниқ, рақобат курашида бўлмоқда. Мен дастлаб Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бўлдим, бугун Тошкентда кузатувни давом эттирмоқдаман. Сайлов участкаларида дизайни жуда ёқди: фуқаролар номзодлар таржимаи ҳоллари билан танишиш, барча маълумотларни олишлари мумкин”, - деди Лебедев.
Унинг сўзларига кўра, республикада ҳаётнинг барча соҳаларида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда, чунки жамият президент Шавкат Мирзиёев курсига ишонади ва ижобий ўзгаришларни кутмоқда, умуман МДҲ мамлакатларида, деди Лебедев.
Тўлиқ изоҳни Sputnik Ўзбекистон подкастида тингланг.