“Қамчиқ” довони орқали ҳаракат вақтинчалик тўхтатилди

Таъкидланишича, довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни мавжуд умумовқатланиш шохобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) яратилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис “Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Ўзбекистон тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи кузатилмоқда

Таъкидланишича, довондан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шохобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) яратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йил 19 декабрдан 23 декабр кунига қадар Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи кузатилиши хабар қилинган эди.