ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Россия Ўзбекистонга Ми-35М ҳарбий вертолётларни етказиб беришни бошлади, деб хабар қилди РИА Новости.
Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари келишувларига асосан икки йил давомида Ўзбекистонда умумий ҳисобда 12 та Ми-35М ҳарбий-транспорт вертолётларини етказиб берилади.
2019 йил 4-чи чоракда биринчи 4 дона вертолёт етказиб бериш режалаштирилган.
“Биринчи вертолёт Ўзбекистон ҳарбий қисмлардан бирига етиб борди”, - деб маълум қилди агентлик суҳбатдоши.
Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати маълумотларига кўра, Ми-35М вертолётларини етказиб бериш 2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити асосида амалга оширилмоқда.
Ми-35М транспорт ва жанговар вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги кучлар бўлинмаларини зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Замонавий юқори аниқликдаги қурол-аслаҳалар билан жиҳозланган ва турли об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир. Ми-35М вертолётларида ҳарбий хизматчилар ва техникани ташиш мумкин.