ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Германиянинг Bild таблоиди ёзишича, Германия канцлери Ангела Меркелнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар учун АҚШга нисбатан жавоб чораларини қўллаш ҳақида баёноти ҳақиқий уруш эълон қилиш бўлди.
Меркель ўз баёнотида, АҚШ санкцияларига қарши эканлиги, Вашингтонга жавоб чораларини “қатъий муҳокама” қилаётганлигини маълум қилди. Bild ёзишича, ҳақиқатдан мамлакат раҳбари АҚШ президенти Доналд Трампга уруш эълон қилди
Журналистлар Меркел АҚШга ўз норозилиги “аниқ тушунарли сўзлар” билан айтилганлигига эътибор қаратишди.
“Меркел ўзи томонидан қўллаб-қувватланган газ қувури лойиҳасини АҚШ томонидан пучга чиқаришига тоқат қилмайди”, - деб ёзилган мақолада.
Мақолада баён этилишича, “Шимолий оқим-2” қурилишига ҳеч қандай чоралар билан тўхтатиб бўлмайди ва тез орада газ қувури ишга тайёр бўлади.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойи бошида АҚШ 2020 йилги мудофаа бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида Россиянинг “Шимолий оқим-2” газ қувурига қарши санкцияларни киритган эди.
Европа мамлакатлари, айниқса Германия, Вашингтоннинг бу борадаги позициясига қўшилмади.
Хусусан, Германия Америка чекловларини ҳақоратли деб айтди ва қатор сиёсатчилар АҚШга қарши жавоб чораларини кўришга чақиришди.
“Шимолий оқим-2” газ қувури Россиядан Германияга Болтиқ денгизи орқали ўтади.
Лойиҳага кўра, газ қувурининг икки тармоғи узунлиги 2,4 минг километрдан ошади. “Шимолий оқим-2” Россия, Германия, Дания, Финляндия ва Швециянинг ҳудудий сувлари орқали утади.