ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Германия канцлери Ангела Меркел саҳнага чиқаётган вақтда қоқилиб йиқилди. Воқеа Берлиндаги кўп томонлама савдо ва ахборот хавфсизлиги анжуманида юз берди.
Видеони Daily Mail ўз YouTube-каналида жойлаштирди.
Меркел “зиналарни кўрмадим, кейинги сафар улардан албатта фойдаланаман”, дея ҳазилашди.
Меркел ўз нутқида Германия саноат ва савдо палаталари вакилларига мурожаат қилди. У Жаҳон савдо ташкилотида ўзгартиришлар киритиш зарурлигини таъкидлади.
Июнь ойида Меркелни Берлинда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда титроқ босганди. Июль ойида Ангела Меркель Финландия бош вазири Антти Ринне билан учрашув вақтида яна ўзини ёмон ҳис қилганди.
Кейинроқ Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашув чоғида ҳам уни кучли қалтироқ тутиб қолганди.
Ангела Меркелнинг ўзи журналистларга саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммо йўқлигини айтганди.