Тошкент Киркоров концертидан сўнг ўзига келмоқда - фото

Россия эстрадаси қироли Тошкентда концерт берди. Ижтимойи тармоқларда концертда тасвирга олинган суратлар тарқалди. Айни дамда бу суратлар остида кўплаб изоҳлар ёзилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Куни кеча россиялик хонанда Филипп Киркоров Тошкентда концерт берди.

Ижтимойи тармоқларда концертда тасвирга олинган суратлар тарқалди.

Тошкент Киркоров концертидан сўнг ўзига келмоқда - фото

Мухлислар икки томонга бўлинди: фойдаланувчилар концерт "энг яхши шоу" деган изоҳлар ёзишган, айримлар эса рақоссаларнинг очиқ либослари юзасидан танқидий изоҳлар ёзишмоқда.

Тошкент Киркоров концертидан сўнг ўзига келмоқда - фото

Биринчи навбатда Россия эстрадаси қироли Юлдуз Усмонова билан учрашди.

“Бугун Тошкентда The Best шоу! Концертдан олдин менда Ўзбекистон афсонаси ва Буюк хонанда билан муҳим учрашув бўлди”, - деб ёзган артист Instagram саҳифасида.

Кеча Humo Arena’да шоу бўлди. Бу масалада ўзбекистонликлар турли мазмундаги изоҳлар қолдиришди:

“Бундай концертга рухсат берганга уят”;

"Бу шунчаки халқимизнинг урф-одатлари ва маданиятига тупуриш";

"Хумо Арена - бу болалар майдончаси. Маданият вазирлиги қаерга қараяпсизлар?".

Бу концерт ҳақида ижобий фикрлар билдирганлар ҳам бор:

"Сиз билан ҳар доим ажойиб шоу!";

"Жуда зўр. Бутун оиламиз билан бўлдик, бутун оқшом Киркоров хитларга рақс тушдик. Бундай концерт учун раҳмат!";