Ким биринчи ғазабланади. Эксперт АҚШ ва Туркия муносабатларини баҳолади

Пентагон вакили Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдоғаннинг америка ҳарбий базаларини ёпиш ҳақидаги гапларига баҳо берди. Sputnik радиоси эфирида эксперт Владимир Фитин томонлар позициясини баҳолади.
Sputnik

Анқара томонидан америка ҳарбий базаларини ёпиш таҳдидидан сўнг Пентагон ўзининг бор ҳаракатини Туркия билан муносабатларни сақлаб қолишга қаратмоқда. Бу ҳақда РИА Новости идора вакилига таяниб хабар берди.

Туркия мудофаа вазири Анқарани С-400 харид қилишга нима мажбурлаганини тушунтирди

Илгарироқ, Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдоған АҚШ санкцияларига қарши Инжирлик ва Кюрежик базаларини ёпиш билан таҳдид қилган эди.

"Биз Туркиядаги кучларимиз мақомига НАТО бўйича иттифоқдошимиз ва стратегик шеригимиз Туркияга ўн йилликлардан буён давом этиб келаётган мажбуриятимиз - ҳимоялаш ва ёрдам бериш - тарафидан қараймиз. Вазирлик бу муносабатларни сақлаб қолиш учун барча сайи-ҳаракатларни амалга оширмоқда, бир вақтнинг ўзида у Туркияни келишмовчиликлар бўлган С-400, Сурия ва бошқа масалаларда янада конструктив сиёсатга рағбатлантирмоқда", – деди агентлик суҳбатдоши.

Анқара Россия "Триумф"лари радарларини синовдан ўтказишни бошлайди >>>

Туркия жанубидаги Адана провинциясида жойлашган Инжирлик авиабазаси америка ҲҲК томонидан фойдаланиб келинади. Туркия жануби-шарқидаги Малатья провинциясида Кюрежик ҳудудида эса ракета ҳужуми ҳақида эрта огоҳлантирувчи радиолокация станцияси жойлаштирилган. У НАТОнинг Европадаги Ракеталарга қарши мудофаа тизими бир қисми саналади.

Россия стратегик тадқиқотлар институти эксперти Владимир Фитин Sputnik радиоси эфирида ушбу ҳолатга изоҳ берар экан, Анқара ва Вашингтон қарама-қаршилиги анча вақтдан буён давом этаётгани ва бунда ҳеч ким ён беришни истамаётганлигини қайд этди.

"Йўқ қил ёки қайтар": АҚШ Туркияни Россия С-400 ларидан "қутулишга" чақирмоқда

"Ҳозирги ҳолат шундай: ким биринчи бўлиб ғазабини намоён қилишига келиб тақалган. Нега деганда, Қўшма Штатларнинг Туркияга қарши кураши анчадан буён давом этмоқда. Вашингтон Анқарани НАТОнинг умумий колоннасига саф торттирмоқчи, чунки Туркия нафақат ўзининг шахсий истаклари билан бошқалардан ажралмаслиги, балки бошқаларникидан фарқланувчи шахсий манфаатларини ҳам кўз-кўз қилмаслиги лозим. Аммо тарозининг икки палласидаги нарсалар бир-бирига зид. Бир томондан, америкаликлар Туркия тўлалигича Вашингтондан келадиган кўрсатма ва инструкцияларга бўйсуниши учун ҳаракат қилишмоқда, бошқа томондан, улар НАТО нуқтаи-назаридан Туркия армиясининг муҳим аҳамиятини тушунишади – бу куч жиҳатдан НАТОдаги иккинчи армия, у ташкилотнинг шарқий флангини таъминлайди", – деди Владимир Фитин.

Июль ойи ўрталарида бошланган Россиядан энг янги Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари - С-400ларнинг етказиб берилиши Туркия ва АҚШ ўртасида инқирозни келтириб чиқарди. Вашингтон Туркияга бу келишувдан воз кечишни ва ўрнига американинг Patriot мажмуаларини олишни талаб қилди, акс ҳолда, Анқара энг янги F-35 қирувчиларидан маҳрум бўлиши, ва унга нисбатан CAATSA("Америка душманларига қарши санкциялар ёрдамида курашиш" тўғрисидаги қонун)га мувофиқ санкциялар қўлланилиши таҳдиди янгради. Туркия ён босишдан воз кечди. Эрдоған сўзларига кўра, "Триумф"лар 2020 йилнинг апрелидан бошлаб ҳаракатга келтирилади.