Туркия мудофаа вазири Анқарани С-400 харид қилишга нима мажбурлаганини тушунтирди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКомплекс ПВО С-400 "Триумф" заступил на боевое дежурство в Севастополе
Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирнинг маълум қилишича, Туркия 1999 йилдан буён АҚШга, Францияга мурожаат қилиб келган, аммо улардан садо чиқмаган.

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Туркия Россиядан ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун С-400 сотиб олишга мажбур бўлганди, чунки Ғарб мамлакатлари унинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа сотиб олиш тўғрисидаги сўровларига жавоб бермади. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Акар Ҳулуси маълум қилди.

“1999 йилдан буён АҚШга, Францияга мурожаат қилиб келар эдик, ва охир-оқибат бу тизимни Россиядан мамлакатимизни ҳимоя қилиш учун сотиб олишга мажбур бўлдик, чунки бунга эҳтиёж бор эди”, - дея Ҳулуси сўздаридан келтиради РИА Новости.

Туркия АҚШ учун Инжирлик авиабазасини ёпиш билан таҳдид қилди

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Анқари АҚШ билан F-35 қирувчи самолётларини сотиб олишни муҳокама қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0