Миллий гвардиячи фуқаро ҳаётини сақлаб қолди

Бухоролик Миллий гвардия ходимлари яна бир кишининг ҳаётини сақлаб қолишди: кўчада ҳушидан кетган фуқарога тезлик билан ёрдам кўрсатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Бухорода миллий гвардиячи ҳушидан кетиб йиқилган фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар қилмоқда Миллий гвардия матбуот хизмати. 

Миллий гвардия ходимлари ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқаришди

"Куни кеча Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жойлашган Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи ҳудудида ўз хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими О.Зикриллаев зиёратга ташриф буюрган фуқаролардан бири ҳушидан кетиб йиқилганини кўриб қолади ва шеригига тез ёрдамга хабар беришини тайинлаб ўзи зудлик билан ушбу фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга киришади.

Миллий гвардия ходимининг ёрдамида ҳушига келтирилган зиёратчи фуқаро тез тиббий ёрдам етиб келгунига қадар кузатувда бўлиб, соғлиги яхшиланганига ишонч ҳосил қилингандан сўнг кузатиб қўйилган.

Тиббий ёрдам кўрсатилиши вақтида ушбу фуқаро Бухоро вилояти Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи И.Д. эканлиги аниқланган", - дейилган хабарда.

Бухорода ҳовузда чўкаётган болани ИИВ ходими қутқариб олди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва ходимларидан  республикамиз бўйлаб жамоат тартибини сақлаш, жисмоний ва юридик шахслар мулкини, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган объектларни ишончли қўриқланишини таъминлашда  ҳушёрлик талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2019 йил давомида Миллий гвардия ходимлари бир неча бор инсон ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Хусусан 18 октябр куни Тошкент шаҳрида, 10 октябр кун Қорақалпоғистонда, 1 июл куни Бухородаги зиёратгоҳда, 30 июнь куни Тошкентда сувда чўкаётган одамларни қутқариб қолишган эди.