Uzmobile GSM яна 236та янги база станциясини ишга туширди

Узмобайл компанияси 2019 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистода 1324та объектда 3533 та база станциясини ишга туширди. Улардан 800таси қишлоқ жойларида жойлашган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Uzmobile GSM компанияси сўнгги 2 ой ичида бутун Ўзбекистон бўйлаб 84та объектда 236та янги GSM алоқаси базавий станцияларини ишга туширди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Хусусан, Қорақалпоғистонда - 2та, Андижон вилоятида – 5та, Бухоро вилоятида – 2та,  Жиззахда – 5та, Қашқадарёда – 14та, Наманганда – 1та, Самарқандда – 6та, Сурхондарё вилоятида – 3та, Тошкент вилоятида – 7та, Тошкент шаҳрида – 21та, Фарғона вилоятида – 14та, Хоразм вилоятида – 4та база станциялари ўрнатилди.

Шундай қилиб 2019 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистода ишга туширилган объектлар сони 1324тага, база станциялари сони 3533тага етди. Ушбу станциялардан 800таси қишлоқ жойларида жойлашган, - дейилган компания хабарида.

Бундан ташқари, Uzmobile CDMA тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун 1х ва EVDO технологиялари бўйича янги база стансиялари ўрнатилди.

Янги антенна-мачта иншоотлари, база стансиялари ва замонавий ускуналарнинг ўрнатилиши хизматларнинг сифатини оширишга ҳамда алоқа ҳудудини яхшилшга имкон беради, шунингдек янада тезкор мобил Интернет технологияларини жорий этиш учун хизмат қилади.