ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Uzmobile GSM компанияси сўнгги 2 ой ичида бутун Ўзбекистон бўйлаб 84та объектда 236та янги GSM алоқаси базавий станцияларини ишга туширди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
Хусусан, Қорақалпоғистонда - 2та, Андижон вилоятида – 5та, Бухоро вилоятида – 2та, Жиззахда – 5та, Қашқадарёда – 14та, Наманганда – 1та, Самарқандда – 6та, Сурхондарё вилоятида – 3та, Тошкент вилоятида – 7та, Тошкент шаҳрида – 21та, Фарғона вилоятида – 14та, Хоразм вилоятида – 4та база станциялари ўрнатилди.
Шундай қилиб 2019 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистода ишга туширилган объектлар сони 1324тага, база станциялари сони 3533тага етди. Ушбу станциялардан 800таси қишлоқ жойларида жойлашган, - дейилган компания хабарида.
Бундан ташқари, Uzmobile CDMA тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун 1х ва EVDO технологиялари бўйича янги база стансиялари ўрнатилди.
Янги антенна-мачта иншоотлари, база стансиялари ва замонавий ускуналарнинг ўрнатилиши хизматларнинг сифатини оширишга ҳамда алоқа ҳудудини яхшилшга имкон беради, шунингдек янада тезкор мобил Интернет технологияларини жорий этиш учун хизмат қилади.