Олим инсониятни йўқ қилиши мумкин бўлган астероидлар ҳақида гапирди

2019 йил бошида қуёш тизимидаги 18 мингта хавфли космик объектлар маълум бўлган, уларнинг 99 фоизи астероидлардир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Инсон цивилизациясини йўқ қилишга қодир астероидлар 100 миллион йилда бир марта Ерга тушади. Бу ҳақда “Роскосмос” илмий институти марказ бошлиғи Игор Бакарас РИА Новости’га берган интервьюда айтди.

АҚШ нима учун Ой ва Марсга етиб бормаяпти – NASA раҳбарининг жавоби

Фаразлардан бирига кўра, 65 миллион йил олдин астероид ёки кометани тушиши динозаврларнинг ўлимига олиб келган. Ерга тушан объект Мексика жабуний соҳилидаги денгиз тубида  300 км чуқурликда Чиксулуб кратерини қолдирган.

Олимларнинг фикрига кўра, Ерга тушган самовий жисм 10 км ўлчамда бўлган.

“Олимларнинг фикрига кўра, тахминан 10 километр узунликдаги ва инсон цивилизациясини йўқ қилишга қодир осмон жисмининг Ер билан тўқнашуви тахминан 100 миллион йилда бир марта содир бўлиши мумкин. Замонавий инсоннинг бутун тарихи давомида (тахминан 100 минг йил) бундай тўқнашувлар бўлмаган”, - дейди Бакарас.

Олим кичикроқ астероидлар учун ҳисоб-китобларни келтирди. Шундай қилиб, диаметри бир километрга тенг астероиднинг қулаши глобал фалокатга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолда, таъсир жойидаги кратернинг радиуси тахминан 20 километрни ташкил қилади. "Ушбу катталикдаги ҳодисалар тахминан миллион йилда бир марта содир бўлади", - деди олим.

NASA Ерга йирик астероид яқинлашиши ҳақида огоҳлантирди

Диаметри 100 метр бўлган Астероидлар қуруқликда минтақавий вайронагарчилик (кратернинг радиуси икки километрга яқин) ёки океанга қулаган тақдирда цунамини келтириб чиқаришга қодир. Ушбу катталикдаги ҳодисалар тахминан ҳар уч минг йилда содир бўлади.

Шу ўриндаБакарас кўп самовий жисмларнинг диаметри ва уларнинг орбиталари параметрлари аниқ маълум эмаслигини таъкидлади. "Объектларнинг ўлчамлари Ер яқинида учиши вақтида алоҳида аниқланади. Шунинг учун кўпинча хавфли деб ҳисобланган астероид кейинчалик хавфсиз тоифага киради", - деб изоҳлади олим.

2019 йил бошида қуёш тизимидаги 18 мингта хавфли космик объектлар маълум бўлган, уларнинг 99 фоизи астероидлардир.