ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Ерга йирик астероид яқинлашмоқда. Бу ҳақда РИА Новости NASA маълумотига таяниб хабар қилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, йирик EA2 астероиди Ердан тахминан 305 минг километр масофада учиб ўтади. Бу масофа сайёрамиз билан Ой ўртасидаги масофадан деярли 80 минг километрга камроқ.
Агентликнинг маълум қилишича, объект сайёрамизга 22 март куни максимал даражада яқинлашади.
Астероиднинг ҳаракатланиш тезлиги секундига 5 километрни ташкил этади. Унинг диаметри эса 18 метрдан 40 метргача эканлиги маълум қилинмоқда.
Newly discovered asteroid #2019EA2 (diameter ~ 30 m) will have a close encounter with Earth on March 22, 2019 at 01:54 UT flying at a distance of 0.80 LD or ~305,000 km / 189,600 miles) https://t.co/1IqpTS5xIr pic.twitter.com/DYLMg0Z82O
— Massimo (@Rainmaker1973) 15 марта 2019 г.