Тошкентда коллеж директори пора олаётган вақтда қўлга олинди

Тошкентда коллеж директори ўринбосари талабадан 400 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Тошкентда коллеж директори ўринбосари талабадан 400 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Sputnik мухбирига маълум қилди.

Фуқаро Ўзбекистонга снайпер милтиғининг нишонга олиш мосламасини олиб киришга уринди

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир жараёнида Радиотехника ва Автоматика касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари М.Т. фуқаро Р.М.нинг ўқишини ушбу коллежнинг 3-босқичига (юқори ташкилотларда ишловчи танишлари орқали) қайта тиклаб бериши, шу билан бирга унга коллежни битирганлиги тўғрисидаги дипломни олишида ёрдам беришини айтган.

“Хизмати”  эвазига эса талабадан 400 долларни фирибгарлик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан М.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.