Америкалик сиёсатчи Россия ташқи сиёсий идораси раҳбарининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувини “Россия тарғиботининг” муваффақияти деб ҳисоблаш мумкинлиги тўғрисида фикр билдирганди. Модомики, у матбуот учун ёпиқ тарзда ўтказилган экан.
“Мен истисно қилмайманки, тез орада спортчилар ортидан дипломатларимизни допинг истеъмол қилишда айблашади. Бизларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилишади”, - деди Лавров.
У бу позициянинг бемаънилиги ҳар қандай соғлом фикр юритувчи кишига аёнлиги таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ТИВ раҳбари АҚШга ташриф буюрди. Қисқа фурсатларда ҳозирлик кўрилган ташриф икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг навбатдаги зиддийлашув фонида ҳамда Трампга нисбатан эълон қилинган импичмент бўйича эшитувлар қизғин тус олган бир паллада кечди.
Лавров аввалига АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан суҳбатлашди, сўнгра уни Америка етакчиси қабул қилди.
Лавровнинг сўзларига қараганда, учрашув ўзаро тушуниш муҳитида ўтган ва томонлар қатор долзарб муаммоларни муҳокама қилганлар. Трамп, ўз навбатида, Лавров билан учрашувни "жуда яхши" деб баҳолаган.