Зеленский Путин билан нима сабабдан музокаралар ўтказиш мушкуллигини айтди

Париждаги “норманд тўртлиги” саммити доирасида Украина ва Россия президентлари илк бор юзма-юз қаршилашишди ва алоҳида музокаралар ўтказишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари билан бўлган учрашувга баҳо берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Унинг таъкидлашича, музокаралар мураккаб бўлган ва ажратилган вақтдан узоқроқ давом этган. 20 дақиқага мўлжалланган суҳбат бир соатга чўзилган.

“Норманд тўртлиги” Парижда нималар ҳақида келишиб олди?

Зеленскийнинг сўзларига қараганда, келишиб олиш қийин бўлган, шунга қарамай айрим масалалар юзасидан келишиб олишган. У Путин ҳар саволга пухта ва синчковлик билан ёндашишини ва у билан музокаралар ўтказиш қийин эканини таъкидлаган.

“У ҳар бир савол бўйича бу саволни батафсил текширади... ва биз ҳар бир сўзни тартибга солишни бошлаймиз. Бу мушкул. Мен шунчаки бошқа одамман, тез: мен ўйлагандимки, шарт, шарт гапирдик ва келишиб олдик. Йўқ, бу ерда бошқача, бошқа табиат биомеханикаси. Умуман олганда келишиб олиш мумкинми ёки йўқ, сиз билан ҳали буни кўрамиз. Бугун айрим ён бериш ҳолатлари бўлди ва буни ҳис этдим”,  - деган Украина етакчиси “норманд тўртлиги” саммити якунидаги брифингда.

Шунингдек, у Владимир Путин билан бўлган учрашувни “дуранг” деб баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, Парижда Владимир Путин, Владимир Зеленский, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция раҳбари Эммануэль Макрон иштирокида “норманд тўртлиги” саммити ўз якунига етди. Саммит доирасида икки томонлама музокаралар, жумладан, Путин ва Зеленскийнинг илк учрашуви бўлиб ўтди.