Тошкентда автотураргоҳ ўрнига замонавий меҳмонхона қурилмоқда

Тошкентнинг Амир Темур, Шаҳрисабз, Мустақиллик, Истиқлол кўчалари оралиғидаги автотураргоҳ ўрнига замонавий меҳмонхона қуриш ишлари бошланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Тошкентнинг Амир Темур, Шаҳрисабз, Мустақиллик, Истиқлол кўчалари оралиғидаги автотураргоҳ ўрнига замонавий меҳмонхона қуриш ишлари бошланган. Бу ҳақда “Тошшаҳартранс” хизмати хабарида айтилмоқда.

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги баъзи кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилди

Меҳмонхона қурилиши муносабати билан баъзи жамоат транспортлари йўналишлари ўзгаради.

Яъни Истиқлол кўчасидаги автобуслар сўнгги бекатининг бир қисми ёпилади ва бу кўчадан ҳаракатланувчи 96-йўналиш автобуслари Тараққиёт, Амир Темур, Истиқлол кўчалари орқали сўнгги бекатгача келади.

Қайтишда эса сўнгги бекатдан Истиқлол, Мустақиллик, Амир Темур кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттиради.

53-йўналиш автобуслари эса тўғри йўналишдаги ҳаракатини А.Навоий кўчасидан, Шаҳрисабз, Мустақиллик, Истиқлол кўчалари орқали сўнгги бекатигача келади. Қайтишда Истиқлол, Амир Темур, А.Навоий кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттиради.