Тошкентнинг Юнусобод туманидаги баъзи кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в Ташкенте
Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқич қурилишлари доирасида ерости ўтиш йўлини барпо этиш муносабати билан туманидаги баъзи кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилди.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманидаги баъзи кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилди.

Новый дизайн автомобилей ГУВД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган икки нафар ИИБ ходими жаримага тортилди

Эндиликда, айрим йўналишлардаги автобуслар ўз йўналиш ҳаракатини А.Дониш кўчасидан Янги шаҳар ҳамда А.Темур кўчалари бўйлаб давом эттиради. Бу ҳақда "Tошшаҳартрансхизмат" ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқич қурилишлари доирасида ерости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан таъмирлаш ишлари якунига қадар ҳудуддаги А.Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчасидан бошлаб Амир Темур кўчасигача бўлган қисмидаги ўтиш йўли автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.

Бу эса жамоат транспорти - автобуслар ҳаракатига ҳам тегишли бўлиб, юқоридаги манзил бўйича ҳаракатланувчи 5, 25, 36, 52, 60, 72, 82, 91, 95, 96, 97, 111, 119, 140, 149, 151, 152, 190, 198-сонли йўналишлардаги автобуслар ўз йўналиш ҳаракатини А.Дониш кўчасидан Янги шаҳар ҳамда А.Темур кўчалари орқали давом эттиради.

Янгиликлар лентаси
0