Кавказдан Ўзбекистонга антициклон келмоқда: ёғингарчилик кучаяди, ҳаво совийди

Ҳафта ўртасида об-ҳавони Кавказдан Каспий денгизи орқали Ўзбекистон томонга силжиган баландликдаги антициклон белгилайди. Асосан 3 соатгача давом этадиган туманлар кузатилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази ушбу ҳафта мамлакатда ёғингарчиликлар билан кузатилишини башорат қилмоқда.

Туман сабабли Наманган ва Фарғонаги аэропортлар рейсларни қабул қилмаяпти

Туркманистон ҳудудидан 9 декабр куни нам ва илиқ ҳаво оқимлари кириши таъсирида, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кечга бориб кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги кучайиб секундига 15-20 метрга этиши кутилмоқда.

Кейинчалик республикадаги об-ҳавони Кавказдан Каспий денгизи орқали Ўзбекистон томонга силжиган баландликдаги антициклон белгилайди. Республикада 10 декабрда ёмғир ёғиб ўтади, шимолда ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин.

Мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳарорат фони нисбатан илиқ бўлиб, кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража илиқни ташкил қилади, шимолда ҳароратнинг кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиққача пасайиши кузатилади.

11 декабрда Кавказ ҳудудидан совуқ ҳаво кириши билан айрим жойларда ёғингарчилик кучаяди. 12-14 декабрда об-ҳавонинг нобарқарорлиги сақланади, айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик, мамлакатнинг шимоли-ғарбий туманларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Ўзбекистонда қишнинг биринчи куни ёмғир билан бошланади

Совуқ антициклон таъсирида шу кунларда ҳаво ҳарорати аста пасайиб кечаси 0-3 даража, кундузи 8-11 даражагача тушади. Бу кўрсаткичлар ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

Ўтган дам олиш кунлари мамлакат аҳолиси туман ҳодисасини кузатдилар.

Туманларнинг давомийлиги ҳар хил. Асосан 3 соатгача давом этадиган туманлар кузатилади. 12 соатдан ортиқ давом этиб, метеорологик кўринувчанлик 50 м ва ундан кам бўладиган ҳолатлар хавфли об-ҳаво ҳодисаларига киради. Бундай ҳолатлар авиация ва ерусти йўл транспорти учун хавф туғдиради.

Ўтган кунларда айнан шундай шароитлар кузатилди. Эсингизда бўлса, декабрнинг биринчи беш кунлигида қишга хос бўлмаган қуёшли об-ҳаво кузатилди, ҳарорат 10-12 даражани ташкил қилиб, тупроқнинг илишига исишига келди. 6 декабрда эса Каспий денгизи томондан келган антициклон натижасида ҳаво айнаб, ёғингарчилик бўлди. Ҳарорат фони меъёрларгача тушди.