ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Наманган ва Фарғона шаҳарларидаги аэропортлар ҳаво кемаларини қабул қилмайди. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг бир нечта қатновлари манзилга кечроқ етиб боришади.
Авиакомпания матбуот хизматининг хабар қилишича, бунга туман ва кўриш даражасининг ёмонлиги сабаб бўлган.
HY-620 қатнови (Москва – Наманган): ҳаво кемаси командири самолётни Тошкент шаҳри аэропортида қўндиришга қарор қилган.
HY-619 қатновининг (Наманган - Москва) учиши ҳам кечикади.
Шунингдек, HY-606 (Москва - Самарқанд) HY-42(Самарқанд - Тошкент) қатновлари ҳам манзилга мўлжалланган вақтдан кечроқ етиб боришади.