Атамбаев яна саркашлик қилмоқда

Алмазбек Атамбаев жиноий иш юзасидан суд-психиатрия экспертизадан ўтиши керак. Бироқ собиқ давлат раҳбари бундан бош тортмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев суд-психиатрия экспертизадан ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Қирғизистон собиқ президентини суд-психиатрия экспертизага жўнатишди

“У бош тортди. Унинг бундай имконияти бор”, - деган собиқ давлат раҳбарининг адвокати Замир Жоошев.

Аввалроқ Алмазбек Атамбаев ва унинг 15 нафар тарафдорларига Кой-Тош қишлоғидаги гаровга олиш ва оммавий тартибсизликлар иши юзасидан суд-психиатрия экспертиза тайинлангани хабар қилинган эди.

Атамбаев илгари ўзи фигурант бўлган жиноят иши мажлисига келишдан бош тортган эди. Ўшанда уни судга мажбуран олиш келишган эди.