ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. 9 декабрь куни Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, дастлабки авиакомпания мазкур йўналишда парвозларни ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига икки мартага етказилиши режалаштирилган.
Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ва Теҳрон ўртасида авиақатновлар қайта йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.