Тошкент ва Теҳрон ўртасида авиарейслар йўлга қўйилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишСамолет
Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки босқичда авиакомпания ҳафтасига 1 марта парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига 2 мартага етказилади

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Эроннинг Zagros Airline авиакомпанияси жорий йил декабрь ойидан бошлаб Тошкентга мунтазам равишда тўғридан-тўғри парвозни амлага ошира бошлайди.

Флаг Ирана - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Теҳрон тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйишни муҳокама қилди

Ўзбекистон фуқаролик авиацияси агентлиги хабарига кўра, Эроннинг Zagros Airline авиакомпанияси 11 ноябр куни Теҳрон-Тошкент-Теҳрон йўналишида тўридан-тўғри рейсларни амалга оширишга рухсат олган.

Дастлабки босқичда авиакомпания ҳафтасига 1 марта парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига 2 мартага етказилади, дея аниқлик киритади ЎзА

"Zagros Airlines" авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни Airbus A-320, McDonnell Duglas MD-82 ва MD-83 самолётларида амалга ошириши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил бошида Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Дилшод Ахатов Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашган ва Тошкент ва Теҳрон ўртасида авиақатновларни қайта йўлга қўйишни муҳокама қилган эди.

Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйиш, ўзаро етказиб бериладиган товарлар номенклатурасини кенгайтириш ва икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, шунингдек инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланган эди.

Янгиликлар лентаси
0