Саудия Арабистони ва Россия нефть экспертларини қаттиқ хафа қилди

Венадаги OПEK + форматидаги “нефть иттифоқи” йиғилишидан олдин, Россияда аҳвол ёмон ва бундан ҳам баттарроқ бўлади деган назария тарафдорлари бир мунча умидлари бор эди.
Sputnik

Иван Данилов, Венадаги OПEK + форматидаги “нефть иттифоқи” йиғилишидан олдин, Россияда аҳвол ёмон ва бундан ҳам баттарроқ бўлади деган назария тарафдорлари бир мунча умидлари бор эди. Бу Форс кўрфазидаги мамлакатлардаги ички сиёсий, геосиёсий ва молиявий вазиятдаги ўзгаришлар ва, биринчи навбатда, Саудия Арабистонидаги ўзгаришлар иттифоқнинг нефть бозорига янада кўпроқ таъсир кўрсатишини имконсиз қилиши муқаррарлигидир.

ОПЕК сланец нефти қазиб олишнинг “олтин даври” тугашини тахмин қилмоқда - Bloomberg

Ушбу умидларни қўллаб-қувватлаш учун бир неча далиллар ва омилларни келтирдилар. Бизнинг баъзи ғарбий рақибларимиз буни очиқчасига таъкидлашган бўлса, баъзилари хуфиёна. Биринчидан, ғарбий оммавий ахборот воситалари ва уларга кўплаб таҳлилчилар қўшилган ҳолда, Саудия Арабистонининг "Saudi Aramco" давлат нефть компаниясининг акцияларини бирламчи оммавий таклиф қилишдан кейин Ар-Риёдда OПEK + альянсидаги ҳамкасбларига, шу жумладан Россияга ҳам, хиёнат  қилиш учун жиддий рағбатлантирувчи  омил пайдо бўлиши мумкин деган тезисни фаол равишда тарғиб қила бошладилар. Мақсад оддийгина - ўз нефт қазиб олиш суръатларини ошириш, компания акциялари қийматининг ўсишини тахминлаш ва шунинг асносида унинг капиталлашувини ошириш. 

Ушбу мантиқнинг оддий мисоли сифатида Bloomberg агентлигининг "Aramco акцияларини биржада жойлаштирилиши Саудия Арабистони учун янада кўпроқ нефтни қазиб олишга туртки бўлади” сарлавҳалик материалдан иқтибосни келтирса бўлади.

Германия нашри Россиянинг НАТОга кириши муҳимлигини тушунтирди

"Жами тушумни ва даромадни ошириш – бу Саудия Арабистони Қироллиги учун акцияларни ҳар қандай  иккиламчи сотуви манфаатдорлигини ошириш йўлидаги энг мақбул йўл. Бу, эҳтимол,нефть қазиб олишни кўпайтиришни англатади. Энди, Saudi Aramco ниҳоят биржада савдо қиладиган компанияга айланиб бораётган пайтда, очиқ акциядорлик жамияти сифатида харакат қилишига тўғри келади. Демак, давлат нефть гиганти акцияси нархи раҳбарлар ва акциядорлар учун асосий омил бўлиб қолади. Энди, асосий эътибор акция нархи ва оптималлаштиришга қаратилган пайтда, монархия келгусидаги акциялар сотувидан анчагина даромад кўриши мумкин, Aramco да эса истиқболда ўз тушумлари ва даромадини ошириш имконияти пайдо бўлади. Бунинг эхг яхши усули - нефть қазиб олишни кўпайтириш. Бу OПEKнинг норасмий етакчиси, ва биз янги стимуллар ОПЕКга нисбатан истиқболларига таъсир қилади деб кутиб қолишимиз мумкин”, - деб хабар берди Америка молиявий секторининг нашрий вакили.

Дунёда қанча нефть қолган ва у қачон тугайди?

Агар вазиятга бепарволик билан қарасангиз ва америкалик журналистлар хақида ёмон фикрда бўлсангиз, уларни токсик стереотипларда айблашингиз мумкин. Фақатгина шу хол молиявий кўрсаткичларни қисқа муддатли (гарчи бу амалга ошмаса ҳам) яхшиланишини узоқ  муддатли даромадлардан афзалроқ кўраётган Саудия раҳбариятини шунчалар масъулиятсиз кўрсатиш  хоҳшини тушунтириши мумкин. Илгари иқтисодий  жихатдан зарарли сланец нефтини бозордан йўқ қилиш мақсадида бозорни арзон нефть билан тўлдириш уриниши амалган оширилган ва бунинг натижалари Ар-риёдга ёқмаганини гапирмасак ҳам бўлади.

Энда яна бир муҳим жиҳатни ҳисобга олиш керак. Aramco акцияларини Лондон ёки Нью-Йорк биржаларида жойлаштиришга уринишлар бўлди, бироқ санкциялар хавфи, Саудия активларини ҳибсга олиниши хавфлари, Америка қонунчиларининг ташаббуслари  (NOPEC деб аталувчи акт Америка ҳукумати эришиши мумкин бўлганки, акцияларни мусодара қилишга имкон беради) ва бошқа сиёсий зиддиятлар, компания қимматли қоғозларини Саудия биржасига жойлаштирилишига олиб келди. Ва жойлаштиришда асосан маҳаллий фуқаролар ва Форс қўрфази ва Жанубий Шарқий Осиё давлатлари инвестиция жамғармалари иштирок этди. Амерка ва Ғарб инвесторлари чекада қолишди, ғарб ОАВлари эса “яшил тентаклик” ва иқлим учун курашиш тўлқини асносида, ғарб пуллари Саудия компаниясига тушмаслиги учун фаол (гарчи тўғридан-тўғри бўлмаса ҳам) иш олиб боришган.  Бу ҳолатда Ар-риёд OПEK + Россия нефть альянсининг келгуси ишида душманларининг мантиғига амал қилганда ғалати бўлар эди.

“Мия ўлими”: Трамп Франция етакчисининг НАТО ҳақидаги сўзларини танқид қилди

Иккинчи умид - OПEK + фаолиятидаги дипломатик хатолар, жанжал ва зиддиятлар пайдо бўлишидан эди. Бу, Саудия Арабистонида нефть ва Россия билан музокараларга маъсул вазирни ўзгаришидир, ва Россиянинг ҳамкор давлатларидаги ҳар бир сиёсий ўзгариш ҳар доим эксперт ва журналистик доираларида умид ўйғотади: ва-ниҳоят, янги раҳбарлар Россия билан дўст бўлиш ва ҳамкорлик қилиш  керак эмаслигини англашади. Амалда эса, бунинг акси юз беради, ва бу “Россия ўлаётган, унинг иқтисоди парчаланиб кетган, дипломатик изоляцияда қолган” иддаосига ишонганларни ҳайратга солади ва хафа қилади.

Нуфузли "Wall Street Journal" молиявий нашри Венадаги Россия-Саудия мулоқоти қандай ўтганлиги хақида ўз манбаълари таассуротларини келтирди: "Эртаси куни шаҳзода Абдул-Азиз ибн Салмон ОПЕКдан ташқари ўнта мамлакат ишлаб чиқарувчилари билан учрашувни россиялик ҳамкасби Александр Новак билан учрашиш учун тўхтатди. ОПЕК залидаги манбаънинг сўзларига кўра, залда бўлган икки шахс (Россия томонидан газ конденсатларни) озод қилиш ва Россия томонидан мустақил баҳолаш мобайнида келиб чиққан тушунмовчиликларни бартараф этишни муҳокама қилишган. "Қайтиб чиқишганда улар жилмаярдилар ", деди манба.

Нефть, виза ва космос: Россия ва Саудия Арабистони 20 тадан ортиқ ҳужжат имзолади

Музокаралар натижаларини Россия учун ижобий деб ҳисоблаш мумкин. Альянснинг қазиб олишни суткасига 500 минг баррельга қисқартириш тўғрисида қарори кўплаб таҳлилчилар учун кутилмаган хабар бўлди, аммо бу мантиқан тўғри эди: нефть учун нархларни ноанъанавий бўлган, 2020 йил биринчи чорагида ҳам нархни бир хилда ушлаб туриш керак эди. "Россияга келсак, бу кўрсатгичдан (OПEK + пасайиши – муаллиф изоҳи) атиги 70 минг баррелга пасайишига, яъни Россия учун 1 чорак квотаси суткасига 300 минг баррельни ташкил этади" , - деди Алексадр Новак журналистларга.

Таққослаш учун: Саудия арабистони томонидан қазиб олишни ихтиёрий равишда (яъни мавжуд улушга қўшимча) кунига 400 минг баррелга камайтирилиши назарда тутилади.

"Нефтьни бир баррель учун 20 долларга "кўришни ва Россиянинг экспорт даромадлари билан боғлиқ иқтисодий муаммоларидан завқланишни истаганларнинг охирги умидлари "OПEK + Россия томонидан камайтирилиш мумкин бўлган ҳамма нарсани Россия ва ОРЕКдан олиб кетадиган Америка сланец компаниялари олади ва бозор улуши ва нефть нархини пасайтирворади" тезисидан иборат бўлган.

Бир томондан савол туғилиши табиий: агар сланец нефти билан боғлиқ бўлган ҳамма нарса яхши бўлса, нега сланец компаниялари бирин-кетин банкрот бўлишмоқда ва уларнинг акция ва облигациялари нархи тушиб кетмоқда, гарчи Американинг қолган фонд бозори мисли кўрилмаган суратларда ўсмоқда? Бошқа томондан, "сланец инқилобининг қоқ маркази" бўлмиш Техасда жойлашган сланец компанияларнинг ўзларига сўз бериб ва уларнинг раҳбарлари ва ҳиссадорларига қулоқ солиб кўриш керак.

Уммон кўрфазида нефть танкерларига ҳужум қилинди – улардан бири чўкиб кетди

Канаданинг BNN Bloomberg молиявий телеканали шундай дейди: "Техаснинг янги ва аввал нефть қазиб олинмаган ҳудудларда фаолиятга ихтисослашган компаниялари, кўп йиллар давомида сланец скептикларининг инкор қилишларига жавобан энди сланец  нефти саноати пасайиши қанчалик жиддийлигини етарлича баҳоламаётганини ўзлари таъкидламоқдалар”.  Париждаги Халқаро Энергия агентлиги (ХЭА) ва Вашингтондаги энергетик ахборот бошқармаси (Energy Information Administration) жойлардаги даҳшатли реал ҳолатга қарамай, келгусида йилда АҚШда қазиб олишни барқарор ўсишини тахмин қилишни давом эттирмоқда. ХЭА кунига 900 минг баррель, ОПЕК эса бир миллион баррельни тахмин қилмоқда, бу эса бу йил деярли ўсишни такрорлашни англатади. Бу прогнозлар АҚШда нефть ишлаб чиқаришнинг қарийб ярмини ташкил этадиган Техасдаги муҳитга тўғри келмайди. Ишлаб чиқарувчилар молиявий таъминотда етишмовчиликларни бошдан кечирмоқдалар, заҳиралар пасайиб кетди, оммавий савдодаги қимматли қоғозларга (сланец компаниялари қимматли қоғозлари) иштаҳа йўқ. Бу пасайишга аввалгига нисбатан давомийлик тусини беради".

Хулоса қилсак. Келгусида Венадаги ОПЕК + штаб-квартирасида бир неча маротаба учрашиши кўзда тутилаётган Саудия ва Россия энергетика вазирлари кенг табассум учун қўшимча сабаблар эга бўлиш мумкинлиги эҳтимолдан холи эмас. Россия-Саудия ҳамкорлигидан нафратланадиганлар учун - қайғу ва алам учун янги сабаблар мавжуд.