Россия ҳарбийлари илк бор ИД собиқ “пойтахтига” кириб боришди

Террорчилар 2013 йил баҳорида Суриянинг шимолида жойлашган Ракка шаҳрини эгаллаб олишган эди. У ерда 250 мингга яқин киши қочиб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россия ҳарбийлари бир неча йил “Ислом давлати*” “пойтахти” бўлган Суриянинг Ракка шаҳрига илк бор кириб боришди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, улар маҳаллий аҳолига икки минг дона озиқ-овқат тўпламларини беришган. Шунингдек, шаҳарга барча муҳтожларга юқори малакали ёрдам кўрсатишга тайёр бўлган ҳарбий шифокорлар келишган.
Россия урушаётган томонларни яраштириш маркази зобити Владимир Варнавскийнинг журналистларга маълум қилишича, Ракка инфратузилмаси АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция томонидан ўтказилган уни озод қилиш амалиёти вақтида тўлиқ вайрон қилинган бўлган.

Башар Асад: Сурия уруши – бу 3-жаҳон урушининг кичик модели

“Минглаб тинч аҳоли танланмаган ҳаво ва артиллерия зарбалари қурбони бўлди. Шаҳарда ҳозиргача вайроналарни тозалаш, ҳудудни минадан тозалаш ишлари якунланмаган. Тоза сув, дори-дармон ва озиқ-овқат етишмаслиги кузатилмоқда”, - деган Варнавский.

Террорчилар 2013 йил баҳорида Суриянинг шимолида жойлашган Ракка шаҳрини эгаллаб олишган эди. У ерда 250 мингга яқин киши қочиб кетган. Бир йил ўтиб уни “Ислом давлати” пойтахти деб эълон қилишди.

2017 йил октябрида шаҳарни халқаро коалация авиациясининг кўмагида “Сурия демократик кучлари”нинг бир неча ойлик амалиётидан сўнг озод қилишди.

Америкалик курд гуруҳларининг оммавий бомбардимонлари ва ҳаракатлари давомида уни батамом вайрон қилишди. Сурия ТИВ коалация ҳаракатларини геноцид деб атади.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот